Полимер препаратларнинг агросаноат мажмуасида қўлланилиши тўғрисида

Ўзбекистонда анъанавий тарзда ипак саноати ривожланган бўлиб, пилла хом ашёсини ишлов бериш пайтидаги йўқотиш асосан ипак толаси ва ғумбаги ҳисобидан бўлади. Ипак саноати чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ишлатиладиган хом ашёнинг барча фойдали таркибларини имкон қадар кўпроқ ажратиб олишни таъминлаш ва қимматли, физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган маҳсулотларни ажратиб олиш долзарб вазифадир.

ЎзР ФА ПКФИ да олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган хитозан асосидаги биологик фаол, экологик хавфсиз маҳаллий УЗХИТАН препарати ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқаришга татбиқ этилди. Юқори самарали, экологик хавфсиз «ЎЗХИТАН» дориловчи препарати биологик фаол полисахаридлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини, жумладан, сабзавот–полиз экинлари уруғларини экишдан олдин капсулалашда қўлланилади. «ЎЗХИТАН» билан капсулланган сабзавот-полиз экинлари уруғларини тупроққа экиш мобайнида меҳнат сарф-харажатлари ва маҳсулот таннархи 25-30 % га камаяди. Экосистема, микрофлорани зарарланишига олиб келмайди, тупроқдаги фойдали микроорганизмларга салбий таъсири йўқ. Экин турига қараб, ўсув қуввати 10% гача, унувчанлиги 20 % гача ошиши, илдиз чириш касаллиги билан касалланиши 80-95% га камайиши аниқланган. Давлат кимё комиссияси томонидан кенг ишлатишга рухсат этилган.

Хитозан асосида олинган полимерметаллокомплекс - Купрумхит қишлоқ хўжалигида кенг ишлатилиш бўйича истиқболга эга, жумладан, боғдорчиликда мевали ва данакли дарахтларда учрайдиган касалликлар олдини олиш ва даволашда ишлатилиши мумкин. Препарат биомойил, биопарчаланувчан, маҳаллий хом ашёлар асосида олинади, зарарлилиги бўйича IV синфга киради. Экосистемага салбий таъсир кўрсатмайди.

Ҳозирда Республикамиз вилоятларида балиқчилик ва паррандачилик хўжаликлари ривожи учун зарур бўлган маҳаллий хом ашё асосидаги оқсил асосидаги озуқаларга катта эътибор қаратилмоқда. ЎзР ФА ПКФИ ходимлари томонидан ипак чиқиндиларидан оқсил моддаси ажратиб олиш технологияси яратилган. Балиқчилик хўжаликлари билан ҳамкорликда маҳаллий хом ашё асосида юқори протеинли баланслаштирилган Bombyx mori оқсилининг мўътадил таркиби ишлаб чиқилди ва № IAP 20160231 (7.09.2016) «Состав корма для рыб на основе животного белка Bombyx mori» рақамли талабнома Интеллектуал мулк қўмитасида рўйхатдан ўтказилди

ЎЗР Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги томонидан тасдиқланган ТИ 252612855-01:2016 рақамли «Балиқлар учун тут ипак қурти ғумбагидан олинган оқсил қўшилган баланслаштирилган озуқалар учун технологик тавсиялар», IAP 2012 0328 рақамли (13.07 2016) «Оқсил олиш усули» га Патент олинди, «Тут ипак қурти ғумбагидан олинган оқсил. Техник шартлар», Ташкилот стандарти Ts 25261285-01:2015 ишлаб чиқилди. Оқсилга тасдиқланган токсикологик паспорти мавжуд.

ЎзР ФА ПКФИ да маҳаллий хом ашё асосида юқори самарадор, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган полимер шаклли «Полидеф» дефолианти ишлаб чиқилган бўлиб, ғўза баргларини тушириш ва кўсакларнинг тўлиқ очилишини тезлаштириш мақсадида дефолиант сифатида ишлатилади. «Полидеф» дефолиант сифатида ғўза баргларини сунъий тўктириш ва кўсакларнинг тўлиқ очилиши учуг ишлатилади. Ғўза баргига юқори даражада ёпишиш мустаҳкамлигига, юмшоқ дефолиациялаш таъсирига эга ва очилмаган кўсакларнинг табиий етилишига ва шу ҳисобдан ҳосилдорликнинг ошишига олиб келади. «Полидеф» дефолианти таркибида одатий магний хлоратли дефолиантларга нисбатан 1,5 марта камроқ ҳажмда хлорат магний ишлатилади. У юмшоқ таъсирга эга бўлиб, таъсир муддати 5-7 кун, тупроқ, сув ва ҳаво экологиясига зарарсиз саналади. «Полидеф» ғўза чигити мойдорлигига ва унинг ёғ-кислота таркибига салбий таъсир кўрсатмайди. У юмшоқ таъсирли экологик хавфсиз препаратларга мансуб бўлиб, Давлат кимё комиссияси томонидан кенг ишлатишга рухсат этилган.A


Савол-жавоб

Матбуот анжуманларида иштирок этиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Анвар Юсупов
Тошкент шахри
Миллий матбуот марказида ўтказиладиган Матбуот анжуманлари фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган. Агар сиз ОАВ ходими ҳисобланмасангиз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Маркмз маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.