Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашда халқ дипломатциясининг тутган ўрни ва роли

2017 йил 26-27 май кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида мазкур олий ўқув юртнинг қутлуғ 100 йиллигига бағишланиб «Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашда халқ дипломатциясининг тутган ўрни ва роли» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади. Мазкур конференция Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети «Ўзбекистон тарихи» кафедраси томонидан ташкил этилган бўлиб, унда илк бора халқ дипломатцияси билан боғлиқ масалалар қамраб олинди.  

Таъкидлаш жоизки, ХХI глобаллашув асрда жаҳонда кечаётган турли мураккаб ва зиддиятли жараёнлар кесимида халқ дипломатцияси ўзаро ҳамкорлик, ҳамжихатлик, дўстлик, бағрикенглик, тотувлик каби умуминсоний қадриятларни олға сурувчи куч сифатида майдонга чиқмоқда. Жаҳон ҳамжамиятига тўла қонли ва тенг ҳуқуқли аъзоси бўлмиш мамлакатимизнинг дунё халқлари билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашда халқ дипломатциясининг ўрни ортиб бораяпти. Мазкур масаланинг тарихий илдизлари, маънавияти, ўзаро дўстлик маданий ҳамкорлик ва бошқа шу каби қирралари конференцияда илк бора илмий жиҳатдан таҳлил этилди. Ушбу анжуманда республика марказининг қатор кўзга кўринган олимлари, тадқиқотчи ва мутахассислар, республикада фаолият кўрсатган миллий ва маданий марказлар рахбарлари, фаоллари ОАВ вакиллари, қўшни Қозоғистон Республикаси олимлари ҳам иштирок этишди.

Конференция ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан холда чет давлатлар билан маданий-маънавий соҳадаги алоқаларини мустаҳкамлашга асосий эътиборини қаратди. Мазкур масалаларнинг амалий ечимини кўрсатишда мамлакатимиз Президенти Ш.И.Мирзизёевнинг 2017 йил 19 майда имзолаган «Миллатлараро муносабатларни янада такомиллаштириш ва чет давлатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш» тўғрисидаги фармони катта аҳамиятга эга бўлди. Конференцияда кўплаб олимлар, жамоа ташкилотлари вакиллари, ёш тадқиқотчилар маърузалари тингланди. Маърузачилар ўз чиқишларида 2017-2021 йилдаги Ўзбекистоннинг янада ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда республиканинг тинчликсевар ташқи сиёсати тамойилларига ўз эътиборини қаратдилар.

Маълумки, Марказий Осиё ҳудудларида ўз салоҳияти бўйича етакчи ўринни эгалловчи Ўзбекистон Республикаси ўз олдига ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишни мақсад қилиб олган. Бунда яъни фуқаролик жамияти институтлари мавқеини ошириш ва мустаҳкамлашда эса халқ демократияси муҳим механизмлардан бири бўлиб хизмат қилади. Халқ дипломатияси давлат дипломатиясидан фарқли равишда бир қатор устувор жиҳатларга эга. Чунки, айнан у расмий давлат ёндашувидан кўра чуқурроқ, турли тўсиқларни енгиб ўтувчи кучга эга. Айнан халқ дипломатияси қудрати билан халқлар ўртасида самимий мулоқот чин дўстона муносабат юзага келади.

Анъанавий дипломатиялардан фарқли равишда халқ дипломатияси бошқа халқлар манфаати, маданияти, ўтмишига толерантлик ва ҳурмат юзасидан муносабат билдириб, ўзаро маданий ҳамкорликка катта урғу беради. Бу билан эса халқлар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янада ривож топиб, мустаҳкамланаверади. Халқ дипломатияси бу – ХХI глобаллашув асрда ўзаро таҳдидларнинг олдини олувчи, ёш авлодни ўзаро ҳамкорлик ва бағрикенглик, ўзга халқларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишида бевосита ҳисса қўшувчи улкан куч бўлиб ҳисобланади.     


Савол-жавоб

Матбуот анжуманларида иштирок этиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Анвар Юсупов
Тошкент шахри
Миллий матбуот марказида ўтказиладиган Матбуот анжуманлари фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган. Агар сиз ОАВ ходими ҳисобланмасангиз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Маркмз маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.