96 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ашур ота Рустамов бугунги саодатли кунлардан масрур

Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани Тожикент маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 96 ёшли Ашур ота Рустамов хонадони ҳам шу кунларда янада гавжум. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар келиб, ҳол-аҳвол сўрамоқда, уй юмушларига кўмаклашмоқда. 

Отахон урушдан қайтгач, узоқ йиллар банк тизимида самарали меҳнат қилди. Турмуш ўртоғи Сухсур ая билан 8 фарзандни тарбиялаб, вояга етказди. 

– Биз, кексалар давлатимизнинг доимий эътибори ва ғамхўрлигида роҳат-фароғатда яшаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз, – дейди Ашур ота. – Ёшларга бундай саодатли кунлар қадрига етиш, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини уқтирамиз. Илоҳим, юртимиз тинч, осонимиз мусаффо бўлсин. 

Маньба - uza.uz

Савол-жавоб

Матбуот анжуманларида иштирок этиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Анвар Юсупов
Тошкент шахри
Миллий матбуот марказида ўтказиладиган Матбуот анжуманлари фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган. Агар сиз ОАВ ходими ҳисобланмасангиз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Маркмз маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.