Марказ хакида

Ўзбекистон Миллий матбуот маркази тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Миллий матбуот маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрь кунги 394-сонли, 1997 йил 28 март кунги 124-сонли Қарорларига асосан ташкил этилган ва 1998 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот маркази сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ўзбекистон Миллий матбуот маркази мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотларнинг холислиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш, халқимизнинг миллий менталитетига хос ўзлигини ва миллий-маънавий қадриятларини кенг тарғиб қилиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга кўмаклашиш мақсад-фаолиятининг асосий мезони ҳисобланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий матбуот маркази фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланлашга, давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабордор қилиб боришнинг тизимли тартибини шакллантиришга, аҳолини давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатлари билан боғлиқ қарорлари ҳақида хабардор қилиб бориш жараёнини амалга оширишга, истиқлол йилларида жамиятимизнинг барча жабҳасини бирдек қамраб олган ислоҳотларнинг, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг, мамлакатимизда кечаётган ўзгаришлар хусусида фикрлар хилма-хиллиги, ахборотларнинг шаффоф ва холислиги ҳамда тўғрилигини таъминлаш борасида ўз фаолияти доирасида хизмат қилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида вазирликлар, идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, бирлашмалар ва турли муассасалар томонидан амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ислоҳотлар ва ислоҳатларнинг кечаги ва бугунги ҳолати, белгиланган устувор вазифалар, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маҳаллий ва хорижий ОАВ учун ахборот-ҳисобот анжуманлари тизимли равишда шаклланган.


Савол-жавоб

Матбуот анжуманларида иштирок этиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Анвар Юсупов
Тошкент шахри
Миллий матбуот марказида ўтказиладиган Матбуот анжуманлари фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган. Агар сиз ОАВ ходими ҳисобланмасангиз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Маркмз маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.