Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтларида маҳаллий дефолиантлар ва ўсимликларни ўстирувчи, ривожлантирувчи стимуляторларни ишлаб чиқариш ва...

      Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтларида маҳаллий дефолиантлар ва ўсимликларни ўстирувчи, ривожлантирувчи стимуляторларни ишлаб чиқариш ва республикамиз қишлоқ хўжалигида қўллашга катта эътибор берилмоқда.

Бу ишлар «Узкимёсаноат» АЖ, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни  сақлаш вазирликлари махсус институтлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Масалан, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида  фундаментал, амалий, инновация ишланмалари асосида «Фарғонаазот» АЖ билан бирга самарали ва экологик тоза дефолиантлар «СуперХМД-с» ва «УзДЕФ» яратилди.

          Бу дефолиантлар Давлат кимё комиссияси тажрибаларидан ўтди ва қишлоқ хўжалигида қўллашга рухсат этилган кимёвий препаратлар руйхатига киритилди.

Дефолиантларни «СуперХМД-с» 6 млн. гектар, «УзДеф» 1 млн. 600 минг гектар катта майдонларда қўллаш натижасида қуйидаги хулосага келинди:

- биринчидан, қуйидаги препаратлар ишлатилганда, уларнинг юмшоқ таъсири туфайли ғўзанинг барглари ярим нам ҳолида тўкилади; 

- иккинчидан, пахтанинг юқори қисмидаги етилмаган кўсаклари куймайди, 8-10 кун мобайнида илдиздан озуқа олиб туради;

- учинчидан, камида 2-3 кунга кўсакларнинг пишиб етилиши ва очилиши тезлашади;

- тўртинчидан, ҳар гектар ердан 1,5-2,0 центнер қўшимча ҳосил олинади.

Сўнгги йилларда «Фарғонаазот» АЖда 47,8 минг тонна 156,9 млрд. сўмлик «СуперХМД-с» ва 10,5 минг тонна  42,1 млрд. сўмлик «УзДеф», умумий ҳисобда 58,3 минг тонна 199,0 млрд. сўмлик дефолиантлар ишлаб чиқарилди.

ЎзР ФА олимларининг ишланмалари туфайли охирги  уч йил мобайнида Ўзбекистонда фақат маҳаллий дефолиантлар ишлатилмоқда.

Бундан ташқари, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтида самарали ва экологик безарар кўп қиррали таъсирга эга ўсимликларни ўстирувчи, ривожлантирувчи стимуляторлар «Ҳосил», «Мадад», «ТЖ- Ушбу стимуляторлар Давлат кимё тажрибаларидан муваффақиятли ўтди ва қишлоқ хўжалигида қўллашга  тавсия этилди. «Ҳосил» препаратидан 80 тоннадан зиёд ишлаб чиқарилди ва пахта, буғдой ўсимликлари гектарига 20 мл меъёрда устидан пуркаб ишланганда ҳосилдорлик пахтада 3-4, буғдойда эса 5-7 центнергача ошди.


Савол-жавоб

Матбуот анжуманларида иштирок этиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Анвар Юсупов
Тошкент шахри
Миллий матбуот марказида ўтказиладиган Матбуот анжуманлари фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган. Агар сиз ОАВ ходими ҳисобланмасангиз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Маркмз маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.