Ўлкамизнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб Ўзбекистонда барқарор ҳосил олиш учун нафақат агротехник тадбирларга амал қилиш балки пестицид ва

Ўлкамизнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб Ўзбекистонда барқарор ҳосил олиш учун нафақат агротехник тадбирларга амал қилиш балки пестицид ва ўстирувчиларни яратиш соҳасида илм-фан ютуқларидан ҳам фойдаланиш зарурати мавжуд. Ўсимлик моддалари кимёси институти 60 йил мобайнида ўсимликларнинг кимёвий таркиби ўрганиб тиббиёт ва қишлоқ хўжалик учун турли воситаларни яратиб келмоқда. Тиббиёт амалиётига 35 дан ортиқ, қишлоқ хўжалигига эса 10 дан ортиқ ишланмалар тадбиқ қилинган.

Институтда ташкил этилган органик синтез бўлимида қишлоқ хўжалиги учун биологик фаол бирикмалар (фунгицидлар, гербицидлар, ўсимликларни ўстирувчи), ветеринарияда турли касалликларга қарши (шу қаторда гельминтларга қарши), ҳамда чорва ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи воситалар яратилиб келинмоқда.

Учқун биостимулятори 1 т уруғга 5- 10 г сарфида кўпгина экинлар (пахта, буғдой, бодринг, помидор ва бошқ.) ҳосилдорлиги ошириб ноқулай шароитлардан (қурғоқчилик, тупроқ шўрланиши) ҳимоялайди. Олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида, Учқунни техник, дон ва сабзавот-полиз экинларининг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсири аниқланган.

Шу билан бирга истиқболли гербицид Мефосин яратиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг из миқдордаги (25-50% сувли) эритмаси таъсирида бир йиллик бир паллали ва икки паллали бегона ўтларни самарали йўқ қилган.

Альбендазолкенг таъсирли антигельминт воситаси. Препарат гельминтларнинг етилган формалари ва уларнинг личинкаларига ҳалокатли таъсир этиб мавжуд антигельминт воситалар орасида кенг таъсирга эга ва кўпгина нематодалар, айрим цестодлар ва трематодларга қарши таъсир қилади. Ҳозирги кунда унинг 10% ли суспензиясини ишлаб чиқариш устидан ишлар олиб борилмоқда.

Хиназол ҳам антигельминт воситаси бўлиб қўй ва эчкиларнинг фасциолёзида, товуқ аскаридози ва қушларнинг гетеракидозини келтириб чиқарувчи гельминтларга қарши юқори самара кўрсатган. Мавжуд воситалар орасида Хиназол ёш фасциолалар (ясси чувалчанглар) ва уларнинг туҳумларига қарши таъсири билан фарқланади.

Институт ходимлари томонидан маҳаллий ўсимлик хом-ашёси асосида товуқчиликда қўллаш мумкин бўлган тухум унумдорлигини ва товуқ гўшт маҳсулдорлигини оширувчи арзон Панорут, Куфестрол, Госсипрен каби ем озуқа қўшимчалари яратилиб ем озуқа концентрлари ассортименти кенгайтирилди. Панорут ем озуқа қўшимчаси Франциянинг йирик ем озуқа сотувчи йирик InVivo NSA SA (ҳозирги кунда Neovia Group, Франция) корхонасига сотилмоқда.


Савол-жавоб

Матбуот анжуманларида иштирок этиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Анвар Юсупов
Тошкент шахри
Миллий матбуот марказида ўтказиладиган Матбуот анжуманлари фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган. Агар сиз ОАВ ходими ҳисобланмасангиз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Маркмз маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.