Эълонлар ва тадбирлар

2017 йил 19 апрель 11:00да “Ўзвиносаноатхолдинг” холдинг компанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Компания тизимидаги қайта ишлаш корхоналарининг хомашё базасини мустаҳкамлаш, корхоналарини модернизациялаш, техник жиҳозлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали маҳсулот турлари ҳамда ҳажмини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

2017 йил 5 апрель 11:00да “Ўзбекенгилсаноат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Тизим корхоналарида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот экспорт қийматини ва географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтади

2017 йил 29 март 15:00да Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қулай иш шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар: ютуқ ва муаммолар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

2017 йил 28 март 15:00да “Ўзқурилишматериаллари” АК ҳамда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Компания томонидан соҳага замонавий қурилиш ва пардозлаш материалларини кенг жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

2016 йил 26 август 11:00да “Оила” илмий-амалий маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижроси, шунингдек, Юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Марказ томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила ва никоҳни барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган “Оила энциклопедияси” ва “Қизлар энциклопедияси” китоблари тақдимотига бағишланган навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

2016 йил 25 август 11:00да “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган суғурталар” тўғрисида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Савол-жавоб

Матбуот анжуманларида иштирок этиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Анвар Юсупов
Тошкент шахри
Миллий матбуот марказида ўтказиладиган Матбуот анжуманлари фақат ОАВ вакиллари учун мўлжалланган. Агар сиз ОАВ ходими ҳисобланмасангиз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Маркмз маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.